АҚШ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА 200 ДАН ОРТИҚ БИЗНЕС ВАКИЛИ ИШТИРОКИДАГИ ЙИРИК ДЕЛЕГАЦИЯ ЮБОРМОҚДА
АҚШ давлат котиби Марко Рубио бошчилигидаги, 200 дан ортиқ бизнес вакилини ўз ичига олган делегация 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради. Сафар чоғида Самарқандда C5+1 форматида савдо, инвестиция ва хавфсизлик масалалари муҳокама этилади.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Сафар доирасида у Самарқандда Марказий Осиёнинг беш давлати ва АҚШ ўртасидаги C5+1 форматидаги учрашувда иштирок этиши режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, АҚШ делегацияси таркибида 200 дан ортиқ бизнес вакили бўлади. Бу Вашингтоннинг Марказий Осиё билан савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва минтақада инвестициявий иштирокини кучайтиришга қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.
Музокараларда савдо, инвестиция, энергетика, муҳим минерал ресурслар, транспорт-логистика йўлаклари ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади.
C5+1 формати АҚШнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ҳамкорлик механизми ҳисобланади.
Кутилаётган ташриф АҚШ, Хитой ва Россиянинг иқтисодий ҳамда геосиёсий манфаатлари кесишган Марказий Осиёда Вашингтон дипломатик фаоллигининг яна бир кўриниши сифатида баҳоланмоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг