СТРАТЕГИК ШАРМАНДАЛИК ВА АҚШ ГЕГЕМОНИЯСИНИНГ ТУГАШИ
Эрон-АҚШ уруши ортидан имзоланган 14 бандли меморандум Вашингтоннинг ҳарбий ғалабасига қарамай, сиёсий жиҳатдан ютқазганини кўрсатмоқда. Муаллиф бу келишувни АҚШ гегемониясининг заифлашуви ва империал тизимнинг табиий тугаш босқичи сифатида таҳлил қилади.
Эрон ва Америка ўртасида келишилган 14 бандли меморандум Ғарбдаги айрим таҳлилчилар томонидан худди шундай баҳоланмоқда.
Америка 2026 йил 28 февралда Исроил режими билан биргаликда «Epic Fury» операциясини бошлаганда унинг мақсадлари аниқ эди: Эроннинг ядровий дастурини бутунлай йўқ қилиш, ракета саноатини парчалаш, минтақадаги қаршилик гуруҳларига кўмагига чек қўйиш ва расман айтилмаган бўлса-да, Теҳронда режим алмаштириш.
Бу мақсадларнинг бирортаси ҳам амалга ошмади.
Эрон Олий раҳбари урушнинг дастлабки соатларида ўлдирилди. Мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг катта қисми йўқ қилинди. Ядровий объектлар жиддий зарар кўрди. Ҳарбий қудрат нуқтаи назаридан қаралса, Америка жангларда ғалаба қилди.
Аммо тинчлик келишувида нима дейилган?
1. АҚШ Эроннинг ички ишларига аралашмаслик ва унинг суверенитетини ҳурмат қилиш мажбуриятини олади;
2. Денгиз блокадаси тўлиқ бекор қилинади;
3. АҚШ қўшинлари Эрон атрофидан чиқарилади;
4. Нефть ва нефть-кимё соҳасига оид санкциялар тўхтатилади;
5. АҚШ музлатиб қўйилган 24 миллиард долларлик Эрон активларини бўшатади;
6. АҚШ ва унинг иттифоқчилари камида 300 миллиард долларлик тикланиш дастурини тақдим этади.
Тарихда репарацияни фақат мағлуб томон тўлаган. Наполеон урушларидан кейин ҳам шундай бўлган. Германия икки жаҳон урушидан кейин тўлаган. Япония 1945 йилдан кейин тўлаган. Ироқ Қувайтдан кейин тўлаган.
Энди Америка Эрондан кейин шундай тўлов қилишга мажбур бўлмоқда.
Агар бу урушда ким ютқазганини англаш учун биргина далил керак бўлса, шунинг ўзи кифоя.
Яна муҳимроғи, Эроннинг ракета дастури ҳамда ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ва ҳусийларга кўмаги музокаралар кун тартибидан умуман чиқариб ташланган.
Америка уч ой ичида расман 30 миллиард доллар (менимча, амалда тахминан 200 миллиард доллар) сарфлади, ўқ-дорилар захираси шунчалик камайдики, таҳлилчилар уларни тиклаш учун 3–5 йил керак бўлишини айтмоқда. Жаҳон энергетика инқирозини келтириб чиқарди. Аммо Эроннинг ракеталари ва минтақавий иттифоқлари ҳатто музокара мавзуси ҳам бўлмади.
АҚШ разведкасига кўра, Эрон зарбалар бошланишидан олдин бойитилган уран захираларининг катта қисмини кўчириб улгурган. Ер ости иншоотлари бутунлай вайрон қилинмаган. Ядровий дастур йилларга эмас, бир неча ойга ортга сурилган, холос.
Бу атиги 100 кунлик юқори технологияли ҳаво уруши эди. Америка ўзининг энг қудратли ҳолатида эди. B-2 стелс бомбардимончилари, авианосецлар гуруҳлари, дунёдаги энг аниқ қуроллар.
Эрон ҳарбий жиҳатдан ғалаба қилишга муҳтож эмас эди. У фақат сиёсий жиҳатдан мағлуб бўлмаслиги керак эди.
Ва у шундай қилди.
Ислом Республикаси катта талафотларга қарамай, суверенитетини сақлаб қолди ва ҳатто мустаҳкамлади. Қайта тикланиш кафолатланди. Иқтисодиёт очилди. Стратегик дастурлари ҳимоя қилинди.
Америкаликлар эса барча зарбалар ва таҳдидлардан кейин уйга қайтишга шошилмоқда.
Гегемония инфратузилмаси сақланиб қолиши мумкин. Аммо унга маъно берган ишонч йўқолди.
Империялар айнан шундай тугайди.
Ҳамиша ҳам ҳалокатли мағлубият билан эмас, балки дунё императорнинг қудратининг чегараси борлигини англаган пайтда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг