Яккабоғ тумани аҳолиси бузилган электр ҳисоблагичларни алмаштириш бўйича қилган кўплаб мурожаатларга қарамасдан, амалда натижа кўринмаяпти.

Фуқаролар идорама-идора юриб, сарсон бўлмоқда. Янги ҳисоблагич бозорларда бир миллион сўмдан қиммат. Ҳукумат ҳудудларга ажратаётган янги электр ҳисоблагичлари қаерга кетяпти? Ҳисоблагичлар ҳақиқатан ҳам ажратилган бўлса, нега ўз вақтида аҳолига етказилмаяпти? Нега одамлар ойлаб навбат кутишга мажбур?

Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари аҳолига янги ҳисобоагич беришга шошмаяпти. Шу фонда аҳолининг уч тахмини бор ва Элтузар тахминларни асосли деб ҳисоблайди.

1. Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасига давлат томонидан ҳисоблагичлар ажратилмаган бўлиши мумкин;

2. Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мастуллари давлат ажратган ҳисоблагичларни растрата қилиб қора бозорга чиқариб юборган;

3. Корхона масъулларининг бозордаги ҳисоблагич савдосига билвосита ёки бевосита алоқаси бор.

Хўш,  Электр тармоқлари корхонаси муҳтарамлари, қайси вариант тўғри? Ёки ҳеч бири тўғри эмасу, шунчаки, корхона ҳисоблагичларни бергиси келмай, аҳолини сарғайтириб овора қилишдан завқланадими?  Элтузар саволларига очиқ ва тўғридан-тўғри жавоб бермаслигингизни билсак ҳам, муносабат ва муаммонинг ечимини кутиб қоламиз.