20 ЙИЛДАН БЕРИ ТАЪМИР КУТАЁТГАН ЙЎЛГА ҒИЖДУВОНЛИКЛАР ЯНА ҚАНЧА ЧИДАЙДИ?
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Вобкент–Ғиждувон йўли қарийб 20 йилдан бери капиттал таъмир кўрмагани, йўлнинг абгор аҳволи ва аҳоли мурожаатларига қарамасдан муаммо асосан вақтинча ямоқлаш билан чекланаётгани айтилмоқда.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Вобкент–Ғиждувон йўли қарийб 20 йилдан бери жиддий таъмир кўрмагани айтилмоқда.
Аҳолига кўра, йўл ўнқир-чўнқир, баланд-паст ва хавфли ҳолга келиб, бу ерда йўл-транспорт ҳодисалари ҳам кўпайган. Мурожаатлардан кейин эса айрим жойлар вақтинча ямаб қўйилиши билан чекланилаётгани таъкидланмоқда.
Ҳолбуки, бу йўлдан ҳар куни оддий аҳоли, ҳайдовчилар ва зиёратчилар фойдаланади.
Мутасаддилар бу йўлни қачон тўлиқ таъмирлайди?
#Ғиждувон #Бухоро #ВобкентҒиждувон #ЙўлМуаммоси #АҳолиМурожаати #Элтузар
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг