АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида Эронга нисбатан олиб борилаётган сиёсат юзасидан турли ёндашувлар кузатилмоқда.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Эронга нисбатан қамал чораларини қўллаб-қувватламоқда. Вице-президент Жей Ди Вэнс эса Теҳрон билан келишувга эришиш тарафдори.

Бу қарашлар Вашингтонда Эрон билан боғлиқ вазиятни қандай ҳал этиш масаласида ягона ёндашув мавжудлиги ҳақида саволлар туғдиряпти.

Бироқ расмийлар ўртасидаги позициялар фарқи Трамп маъмуриятида очиқ сиёсий бўлиниш юз берганини англатмайди.