Миллий тиббиёт маркази суғурта доирасида бажарилган юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари учун тўланиши лозим бўлган маблағларни узоқ вақтдан бери ололмаётгани сабабли жамғарманинг қарзи миллиардлаб сўмга етди.

Бироқ айрим хусусий клиникаларга шартнома асосидаги тўловлар ўз вақтида амалга оширилаётгани иддао қилинмоқда.

Афтидан, бу ҳолат ортида коррупцион схемалар бўлиши мумкин. Хусусий клиникалар томонидан беморлардан қўшимча маблағ ундирилаётгани ҳам инобатга олсак, тиббий суғурта тизими бесамар,  коррупцион ташаббус эканини англаш мушкул эмас.

Давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларига тўловлар қандай мезонлар асосида амалга оширилади? Суғурта тўлоаларидан откат талаб қилиш ҳолатларини СВВ изоҳлай оладими?

Бепул тиббиёт деганимиз чакана порахўрликка айланди, тиббий суғурта тизими откат базмига айланишини кутамизми?