Кеча, 3 ноябр куни, Ўзбекистон давлат олийгоҳлари талабаларни QO‘RIQCHI APK ўрнатишга мажбурлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Рўйхатда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат тиббиёт университети каби муассасалар бор.

Хавфсиз талаба челленжи доирасида ушбу APK файлни ўрнатиш лозимлиги уқтириляпти. Ўрнатмаган талабалар дарсдан четлатилади. Дарсга декан ва тюторлар кириб талабаларни бирма-бир сўроқлашмоқда. Бу ташаббус кимдан чиқди? Алоқа вазирлигиданми ёки таълим вазирлигидан? Университет сизларга тажриба синов майдончасими, муҳтарамлар? Янги вазирлик хавфсизлик баҳонасида назорат диктатураси ўрнатиш пайидан бўляптими?

«Бу ҳолат кўчаларда ҳам бўляпти. Формадаги одамлар йўловчи, пиёдалардан телефонга APK ўрнатишни сўрашяпти. Бегона APK файлни ўрнатмаслик шартлигини барча ёдлаб олди, шекилли. Бундай «ғамхўрлик» ортиқча» – дейди Элтузарга мурожаат қилаётган фуқаролар.

Юрган йўлимиз, нафасдан бошқа ҳамма нарса солиққа тортиляпти, ҳар қадам камера назоратида. Ҳеч бўлмаса телефон дахлсиз қолсин.