Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйрабод қишлоғида Open Budjet доирасида ариқни бетонлаштириш ишлари аҳоли қулайлигига раҳна солишдан бошланди.

Аҳолининг айтишича, бетон бўш тупроқ устига қуйиляпти, айрим жойларда аллақачон ёриқлар пайдо бўлган. Қурилиш давомида аҳоли кўприклари бузилган, янги асфальт қопламаси шикастланган, кўча чироқлари ағдариб ташланган.

1,6 миллиард сўмлик лойиҳа атрофида нима гап? Шофиркондаги қурилишдан Элтузарнинг эксклюзив видеосини кўринг.

Ариқнинг атиги 3 километри бетонлаштирилмоқда. Шунга шунча вайронгарчилик. Миллиардлаб сўм ажратилган лойиҳанинг сифати ва маблағлар сарфини ким назорат қиляпти?

Қурилиш инспекцияси ва прокуратура органларидан зудлик билан текширув ўтказиш, бузилган инфратузилмани тиклаш ва масъулларга ҳуқуқий баҳо беришни сўраймиз.

Халққа узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли ариқ керак. Ҳозирча масъул ташкилотларнинг расмий муносабати маълум эмас.