САМАРҚАНДДА КУЁВ УЙ ТАЛАШИБ ҚАЙНОПАСИНИ ПИЧОҚЛАБ ҚЎЙДИ
Самарқанд туманида уй-жой учун талаш пичоқбозлик билан тугади. Қайнопасини пичоқлаган куёв 4 млн 120 минг сўм жарима билан чекланди.
Самарқанд вилояти Самарқанд туманида куёв бола уйланган хотини ортидан максимал фойда олишга уриниб унинг ота уйини талашди.
Суд ҳужжатларига кўра, 1994 йилда туғилган эркак 2025 йил 19 октябрь куни ўз уйида меҳмон бўлиб келган қайинопаси билан аввалдан мавжуд уй-жой масаласидаги келишмовчилик ортидан тортишиб қолди.
Тергов маълумотларига кўра, жанжал вақтида аёл уни ҳақорат қилиб, юз ва танасининг турли жойларига бир неча бор урган. Шундан сўнг эркак ўзи билан олиб чиққан ошхона пичоғини кўрсатиб, жабрланувчини ўлдириш билан қўрқитган.
Оқибатда пичоқ жабрланувчининг бўйин ва кўкрак соҳасига тегиб кетиб, унга тан жароҳати етказилган.
Суд-тиббий экспертизасига кўра, жабрланувчининг бўйин, ўнг умров ва тўш соҳаларида тилинмалар, қўлида қонталаш, лабида йиртилган яра ҳамда бош қисмида лат ейиш каби жароҳатлар аниқланди.
Жиноят ишини кўриб чиққан суд куёвни айбдор деб топиб, унга 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг