РОССИЯНИНГ АВТОКРАТ «ИСТОНЛАРДАН» ФАРҚИ ҚОЛМАДИ – ҲАЙЛ ПУТИН!
Россия Давлат Думасида «Россия, Путин, Победа» шиори остидаги саҳналар парламентнинг муҳокама майдонидан шахсга сиғиниладиган маросимхонага айланганини кўрсатмоқда. Муаллиф Дума вазифаси ва автократия аломатларини танқид қилади.
Видеода Россия Давлат Думасининг мажлиси акс этган. Минбарда Вячеслав Володин «Россия, Путин, Победа» деб хитоб қилди.
Залдаги депутатсимон яратиқлар ҳам деярли бир вақтнинг ўзида ўринларидан туриб, узоқ олқишлашди. Бир қарашда бу оддий парламент маросимига ўхшайди.
Тоталитар тизимнинг муҳим белгиларидан бири – шахсга ёки ягона ҳокимият марказига мутлақ садоқат намойиши.
Дума муҳокама майдонидан маросим ўтказадиган ритуал конторага айланди.
Думанинг вазифаси Президентга хушомад қилиш эмас, ҳокимиятни назоратда тутиб ва жамиятдаги турли синф, гуруҳлар манфаатини кўзлашдир.
Шуни Володин тўра билмайдими?
Билади, лекин жон ширин, курси керак.
Яна бирор ўн йиллардан кейин шу кадрлар аянчли мусиқий фон билан Леонид Млечинники каби фош қилувчи таҳлилий кўрсатувларда намойиш этилса керак.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг