ПУТИН УКРАИНАНИНГ ҲУЖУМЛАРИГА ЖАВОБ ҲОЗИРЛАМОҚДА
Владимир Путин Украина ҳарбий кучларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари давом этаётганини айтди ва Москванинг жавоб чоралари муқаррарлигини билдирди. Россия нефть объекти хавфсизлигини кучайтириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Украина ҳарбийлари Россиянинг нефтни қайта ишлаш корхоналарига ҳужумларни давом эттираётганини айтиб, бунга жавоб қайтарилиши муқаррар эканини билдирди.
Путиннинг таъкидлашича, Украина ҳукумати АҚШ президентининг бундай ҳужумлардан тийилиш ҳақидаги илтимосига қарамай, уларни тўхтатмаган.
«Бизнинг жавоб ҳаракатларимиз муқаррар, буни ҳамма билиши керак», – деди Россия президенти.
Шунингдек, Путин ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда нефтни қайта ишлаш заводлари хавфсизлигини кучайтириш ва уларда меҳнат қилаётган ходимларни ҳимоя қилиш чораларини муҳокама этишни таклиф қилди. Жавоб контенти қандай бўлиши ҳозирча мавҳум.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг