Қўқон шаҳрининг Муқимий шаҳарчасида қурилиш ва таъмирлаш ишларида меҳнат қилган усталар қарийб уч ойдан бери иш ҳақини ололмаётганини билдирмоқда.

Усталарнинг айтишича, пудратчи томонидан уларга бир неча бор “бугун-эртага тўлаб берилади”, деган ваъдалар берилган. Бироқ орадан ойлар ўтса-да, бажарилган ишлар учун тўлов ҳануз амалга оширилмаган.

Оиласи учун меҳнат қилган усталар нега ойлаб ҳақини кутмоқда? Жавобсиз қолган саволлар видеода.

Ҳалол меҳнат қилиб, оиласи учун ризқ топаётган усталарнинг ҳақи нега бу қадар кечиктирилмоқда? Пудратчи ташкилотлар фаолиятини қайси мутасадди идора назорат қилмоқда? Масъуллар нима учун ишчиларнинг мурожаатига етарлича эътибор қаратмаяпти?

Ҳадиси шарифда: “Ишчининг ҳақини тери қуримасидан олдин беринглар”, деб таъкидланган.

Меҳнат қилган инсонларнинг ҳақини ойлаб ушлаб туриш на қонунга, на адолатга ва на инсонийликка тўғри келади.

Усталар қуруқ ваъда эмас, ўз қонуний меҳнат ҳақини талаб қилмоқда. Мутасадди идоралардан вазиятни ўрганиб, ишчиларга тегишли маблағларнинг тўлаб берилишини таъминлаш сўралади.