ҚЎҚОНДАГИ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИДА АҲОЛИ 16-ҚАВАТГА ПИЁДА ЧИҚМОҚДА
Қўқон шаҳри “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп қаватли уйларда лифтлар тез-тез ишдан чиқмоқда. Юқори, ҳатто 16-қаватгача аҳоли пиёда чиқишга мажбур бўлиб, кексалар ва болали оилалар жиддий қийналмоқда.
Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида кўп қаватли уйлардаги лифтлар яхши ишламаётгани аҳолига жиддий ноқулайлик туғдирмоқда.
Маҳаллий аҳолининг билдиришича, лифтлар тез-тез ишдан чиқиши ёки умуман ишламаслиги сабабли, айниқса юқори қаватларда яшовчилар оғир юклар ва бозорликларини пиёда кўтариб чиқишга мажбур бўлмоқда.
16-қаватга пиёда чиқиш кексалар, болали оилалар ва соғлиғида муаммоси бор фуқаролар учун янада қийин кечмоқда.
Аҳоли масъул ташкилотлардан лифтларнинг техник ҳолатини текшириш, носозликларни бартараф этиш ва уларни тезроқ тўлиқ ишга туширишни сўрамоқда.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг