ҚИЗИЛТЕПАДА ҲАМШИРАЛАР НИМАДАН НОРОЗИ?
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасидаги бир гуруҳ ҳамширалар штат, навбатчилик соатлари қисқариши ва шу билан бирга янги ходимлар ишга олиниши юзасидан норозилик билдирмоқда. Улар пора ва адолатсиз тақсимот эҳтимолини тилга олишмоқда.
Навоий вилояти Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган бир гуруҳ ҳамширалар ишга қабул қилиш ва навбатчилик тақсимоти бўйича жиддий эътирозлар билдиришмоқда.
Уларнинг таъкидлашича, раҳбарият янги штат бирликлари мавжуд эмаслигини важ қилиб, кўп йиллик тажрибага эга ҳамшираларнинг навбатчилик соатларини қисқартирди. Шундоғам кам ойлик даромад янада пасайган.
Лекин айни пайтда тиббиёт бирлашмасига мунтазам равишда янги ҳамширалар ишга қабул қилинмоқда ва уларга кўпроқ навбатчилик юкламаси бериляпти.
Ишга кирган ходимлар 1500–2000 АҚШ доллари миқдорида пора берганини бир неча бор эшитганмиз. Лекин бу пул кимга берилганини аниқ билмаймиз» – дейди ходимлар.
Мавжуд ходимларнинг меҳнат юкламаси ва даромадини сақлаб қолиш ўрнига янги ходимларни ишга қабул қилишнинг сабаблари, навбатчилик юкламаларининг қандай мезон асосида тақсимланаётгани мавҳум.
Республика даражасидаги ваколатли органлар Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасида ишга қабул қилиш жараёнлари, штат бирликлари тақсимоти ва навбатчилик юкламалари қонунийлиги юзасидан ҳар томонлама текширув ўтказадими?
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг