ТЕРГОВЧИГА ҚАРШИ ЧИҚҚАН АДВОКАТ БОСИМ ОСТИДА ҚОЛДИ
Қашқадарё вилояти ИИБда терговчига раддия билдирган адвокат қарийб ярим соат бино ичида ушлаб турилган. Мақолада ИИБдан бу ҳаракатнинг аниқ ҳуқуқий асоси ва масъул шахслар бўйича жавоб талаб этилмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБда адвокат терговчига раддия билдирганидан сўнг, уни ИИБ биносидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилинди ва қарийб ярим соат ушлаб туриш ҳақида топшириқ берилди.
Адвокатнинг терговчига раддия билдириши — унинг процессуал ҳуқуқи. Бундай эътирозга қонун доирасида жавоб берилиши керак. Шу боис Қашқадарё вилояти ИИБ жамоатчиликка аниқ жавоб бериши шарт:
Адвокат нега ушлаб турилди? Ким топшириқ берди? Қайси ҳуқуқий асос билан? Терговчилар томонидан процессуал ҳуқуқлар бузилган тақдирда, нега уларга нисбатан жиддий ҳуқуқий чора кўрилмаяпти?
«Ҳаммаси қонун доирасида» деган умумий жавоб етарли эмас. Жамоатчиликка аниқ факт, аниқ ҳуқуқий асос ва масъул шахсларнинг ҳаракатига аниқ ҳуқуқий баҳо керак. Чунки адвокатга ИИБда босим ўтказилиши — ҳимоя ҳуқуқи таъминланиши керак бўлган ҳар бир фуқаронинг муаммосидир.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг