2026 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ўз хоҳишига кўра ариза ёзиб, эгаллаб турган лавозимидан кетди.

Ушбу маълумотни университет матбуот котиби тасдиқлади. Шунингдек, олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида ректор лавозими вакант сифатида кўрсатилган.

Ректорнинг лавозимдан кетиши олий таълим тизимида раҳбар кадрлар фаолияти муҳокама қилинаётган даврга тўғри келди. Хусусан, ноябрь ойи бошида айрим университетларда талабалардан «Хавфсиз талаба» мобил иловасини ўрнатиш талаб қилингани, иловани ўрнатмаган талабаларнинг дарсларга киритилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

Бундан ташқари ушбу университетдаги катта ротациялар, бошқарувнинг «тупой»лиги, ОАК ҳузуридаги кенгашнинг ҳимоя учун шубҳали навбатлари, талабалар билан юз берган қатор кўнгилсиз ҳолатлар, ректор гуруҳбозлиги бугунги вазиятга замин ҳозирлади.