Элтузарга МТРК тизимида ишлайдиган ходимлар номидан навбатдаги мурожаат келиб тушди.

Мурожаат муаллифлари «Ўзбекистон 24» телеканалидаги кадрлар сиёсати, профессионал журналистларнинг четга сурилиши, айрим раҳбарларнинг йиллар давомида бир хил таъсир доирасида қолиб кетиши, молиявий шаффофлик ва телеканал аудиториясининг қисқариши юзасидан жиддий саволларни кўтармоқда.

Улар, хусусан, Мадамин Сафаров ва Шунқор Чориев фаолиятини танқид қилиб, МТРКда шаффоф текширув ва раҳбар кадрлар ротациясини ўтказишни сўрашган.

Мурожаатда журналист Мавжуда Мирзаева билан боғлиқ 2018 йилдаги воқеа ҳам мисол сифатида келтирилиб, мустақил фикрлайдиган ва ташаббускор журналистларга муносабат масаласи кўтарилган.

Қуйида мурожаатни таҳрирсиз эълон қилмоқдамиз.

Мурожаатдаги даъво ва баҳолар муаллифларга тегишли. Элтузар уларнинг барчасини мустақил равишда тасдиқлагани йўқ. Таҳририят мақолада номи тилга олинган шахслар ва МТРК раҳбариятининг муносабатини ҳам эълон қилишга тайёр.


«Ассалому алайкум ҳурматли, Элтузар. МТРКдан ёзмоқдамиз.

Ҳозир бутун компанияни хурсанд. Чунки Президент МТРК ни танқид қилгани маълум бўлмоқда. Ниҳоят давлат раҳбарияти бачкана кўрсатувлар халққа ёқмаслигини тушунди чоғи.

Бодринг картошка экиб 3 миллион топаётган одамлар ҳақида эмас Президент ислоҳотларининг реал натижаларини бачканаликсиз кўпиртирмай таҳлил билан кўрсатадиган ҳақиқий журналистик кўрсатувлар керак. Буни эса профессионаллар қила олади. Ҳозирги Сафаров клани буни қила олмаслиги яққол маълум.

Одамларни хусусий каналларга қочирдик. Ютган фақат Сафаров ва Чорий ҳамда 7-8 одам бўлди. Улар уйлар машиналар олишди холос.

Давлатчи ? Давлат бундан фақат ютқазди. Кадрлар сиёсатидаги хато.

Сафаров даврида “Ўзбекистон 24” телеканалидан тажрибали, қалами ўткир узоқ йиллар ишлаган вақтида катта журналистик суриштирувлар олиб борган чинакам журналистлар кетказилди. Масалан Таҳлилномада бўлган воқеаларни ҳамма эсласа керак. Сафаров тўдаисининг норасмий боши Шунқор Чориев барча савияли журналистларни тагига сув қуйиш билан шуғулланиб келди.

Биргина мисол: довюрак журналист Мавжуда Мирзаева билан бўлган воқеани ҳамма эслайди. 2018 йилнинг Сентябр ойида Мавжуда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига боради. Ҳоким билан Пахта вақтида кўрсатув тайёрлайди. Буни кўрган Чориев нега биз эмас у деб ўйлади шекили Сафаровга дарҳол гап етказади. Мадамин Сафаров ҳеч қандай сабабсиз бу кўрсатувни кўришдан қочади. Атайин чўзиб юради. Ва кейин бундай кўрсатув қилишни сизга ким айтди дея Мавжуда Мирзаевага ташланганига шахсан гувоҳман. Сафаров ҳаёлида пулсиз ҳеч қандай кўрсатув олинмайди деган тушунча бор эди. Чунки уларнинг гуруҳи шундай ишлайди. Кейин бундай кўрсатув бизга керак эмас деб уни ёптиради. Мирзаева бир кунда довюрак 24 ходимидан халқ душманига айлантирилади ва унга провакатор тамғаси босилади.

Кейин Мирзаева нодавлатда ишлаб юрди. Охири судланиб фаолиятини ҳам якунлади. Ваҳоланки ўша пайт Мавжудани тўғри йўналтирса МТРК танқидчига эмас балки ўзгача фикрлайдиган яхши жонкуяр тиним билмас мухбирига эга бўлар эди. Энг қизиғи Сафаров керак эмас деб ёпптирган кўрсатув бир муддат ўтгач Чориев томонидан қайта ташкил этилади.

Мавжуда Мирзаева ўшанда Шунқор юбка кийиб олсин хотини ишини қилди деган эди.

Ўзбекистон тарихида МТРКда ҳеч қачон бир шахс раис ўринбосари ва директор лавозимида бунчалик яққол соққа қилиб узоқ вақт ўтирмаган бўлса керак.

“Ўзбекистон 24” телеканали ходимларининг аксари бугун кредитларга кўмилган. Сафаров ва Чориев ва яна 3-4 одам 4-5 талаб уй машиналар йиғиб ташлашди. Мард бўлиб ҳисоб сўрасангиз Раисга мурожаат қилсангиз бу гуруҳ анча олдин чириб кетар эди.

Сафаров йиғилишларда 24 каналини сиёсий канал одамларни онги паст дейди шу сабаб рейтинг ҳам паст эмиш. Кечирасиз жаноб Сафаров нега Ал Жазирани ёки CNN ни рейтинги ўша мамлакатларда юқори ? улар ҳам сиёсий каналку ? бу саволнинг жавоби аён. Бачкана соққали кўрсатувларни бераверганидан 24ни бугун ҳеч ким кўрмайди.

Раис ҳам яққол вақтинчалик фигура эканини кўрсатмоқда. Ходимлар орасида у бошқа ишга кўтарилишга тайёрланаётгани бот-бот тилга олинмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ва Администрация раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат қиламиз. Биз МТРК журналистлари сиздан сўраймиз. МТРКда шаффоф текширув ўтказинг. Дунёда ротация деган тушунча бор. Бу коррупцияни олдини олиш учун раҳбар ходимлар маълум вақтдан кейин бошқа лавозимларга ўтказилади.

МТРКда шуни қилиш мумкинми ? Хоп М.Сафаров ва Ш.Чориевларсиз Раис A.Joърабоевгни иши битмас экан уларни МТРК тизимида бошқа лавозимларга қўйиб кўриш мумкинми ? Маҳаллийчиликни олдини олинг. МТРК сиз учун янада яхшироқ хизмат қилади. Ҳозиргилар фақат халқни энсасини қотириш билан оввора.»