Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Кимёвий технология кафедрасида фаолият юритаётган лаборантларининг ойлик маоши 1 миллион 471 минг сўмни ташкил этади. Лаборантларнинг барчаси олий маълумотли мутахассислар бўлиб, узоқ йиллардан буён турли кимёвий реагентлар, кислоталар, ишқорлар ҳамда соғлиқ учун хавфли бўлган бошқа моддалар билан бевосита ишлашади. Улар ҳафтасига олти кун, жумладан, шанба куни ҳам ишлайди.

Маошнинг аҳволини қаранг. 1 миллион 471 минг сўм нимага етади? Бундан ташқари, зарарли меҳнат шароитида ишлашларига қарамасдан, уларга сут ёки унинг ўрнини босувчи маҳсулотлар берилммайди, зарарли меҳнат учун тўланаётган устама эса амалдаги меҳнат шароитига мос эмас.

Оғир реагентлар билан кўп йиллик фаолият давомида айрим ходимларда аллергик касалликлар ва бошқа соғлиқ муаммолари юзага келган. Бу масала ҳам иш берувчи ташкилотни мутлақо қизиқтирмайди. Бу университетда меҳнат шароитларини қонунчилик асосида ўрганиш, зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўйича тегишли аттестация ўтказиш зарур. Ҳолат юзасидан мутасадди ташкилотлар ва университет раҳбарияти мустақил равишда муносабат билдириши амримаҳол. Шу лаборантларга ойлик маош сметасини белгилаган масъул буни қандай изоҳлаган бўларди?