Навоий давлат университетида 2026 йил давомида илмий ва ўқув-услубий ютуқлари учун белгиланган рағбатлантириш тўловлари ҳалигача амалга оширилмади.

Университетда ҳар чорак якуни бўйича профессор-ўқитувчиларни илмий ва ижодий фаолияти учун моддий рағбатлантириш тартиби мавжуд. Бироқ 2026 йилда ушбу жараён тўхтаб қолгани сабабли 150 га яқин ходим ўзларига тегишли тўловларни ололмаяпти.

Ходимлар таъкидлашича, рағбатлантириш пулини кутаётганлар орасида PhD ва DSc илмий даражасини олганлар, Scopus базасида мақолалари индексланган олимлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари нашр қилган профессор-ўқитувчилар ҳам бор.

Илм нега ривожланмайди деган саволга шу ҳолат жавоб бўлади.

Профессор-ўқитувчилар ўз ҳаққи бўлган мукофотларни ололмаса, университетнинг ҳисоботбоз раҳбарияти буни билиб билмаганликка олса…  Одам рўзғор учун пул топиш ғамида юрса, кўнгилга илм сиғармиди?