МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМ ТАДБИРИ КИМГА ЁҚДИ?
Мустақилликнинг 35 йиллиги гала-концерт билан нишонланди: фонограммага лаб қимирлатган машҳурлар, ҳарбий парадни эслатувчи фонуслар қатори, чиройли дрон-шоу ва расмий руҳда ўтган, аммо самимиятдан анча йироқ томоша ҳақида муҳаррир кўзқараши.
Мустақилликнинг 35 йиллиги ҳар йилгидек гала-концерт билан нишонланди. Ҳар йилги тинғир-тинғир: мадвазир, Юлдуз тройной ҳожиона, Муножат Йўлчиева ва ҳоказо артистлар фонограммага лаб қимирлатиб туришди.
Томошабинларнинг ҳар бир ўрнига биттадан ҳандалакдек фонус бириктирилгани параллел геометрияни ҳосил қилган. Бир қарашда ҳарбийлар сафини, диктатура давлатлардаги парадлар перспективасини эслатадиган ғалати кўриниш, хуллас.
Дрон шоу чиройли, саҳна жимжимадор. Кастим-шим кийган томошабинлару, қўлида суний гул тутиб эшилиб сузилаётган хотин-қизлар. Яна тарих улуғланди, келажакка умид боғланди. Концерт – расмий руҳда ўтди. Оқ айиқлар Ўзбекистондан қанчалик йироқ бўлса, бу томоша ҳам самимият ва шоу санъатидан шунчалар узоқ эди.
Майли зерикарли концерт ҳам, шилқим ҳожиона ҳам ўз йўлига. Байрам қутлуғ бўлсин, азизлар. Кейинги концертларга тўрт мучамиз тугал етайлик. Каттаю-кичиқ мансабдорларга ақл, инсоф ва фаросат тилаймиз.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг