Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ва техник ходимлар эрталаб соат 7:00 дан ободонлаштириш ишларига жалб қилиняпти.

16 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир ойлик ободонлаштириш ойлиги эълон қилинган. Ҳар доимгидек текин ишлар бюджет ходимлари зиммасига юкланмоқда.

Ўқитувчиларгп бириктирилган ҳудудларда ўтларни ўриш, дарахтларни оқлаш, райҳон гуллари экиш, ҳудудларни тартибга келтириш вазифалари юклатилган. Шунингдек, барча ходимлар назоратга олиниши ва талаблар бажарилмаса жавобгарлик бўлиши ҳақида ҳам огоҳлантирилган. Хўш,  жазо сифатида ўқитувчилар қамаб қўйиладими ёки дарс соатлари қисқарадими?

Очиқ ҳавода қуёш тафти билан тухум пишириш мумкин бўлиб турган кунларда педагогларни ўзларининг бевосита вазифасига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш инсофданми?