Фаррошнинг маоши қанчаям бўларди? От билан туяга юк бўлармиди шу беш танга? Бироқ метрополитен шу арзимас ойликни ҳам кесиб қолиб чала тўлаяпти.

Маош кесишга баҳоналар талай. Касаба уюшмасига мурожаат қилиш бефойда. Раҳбар қабул қилмайди. Фаррошлар ноилож Саида Мирзиёевага мурожаат қилмоқда.

Метрони тоза тутаётган фаррошнинг ўз дарди бор. У нимадан норози? Мурожаатни видеода эшитинг.

Метрода пассажир оқими улкан, жамоат транспорти нархи ошган. Фаррошлар ойлигидан кесиб қолишга не ҳожат? Мантиқ қани бунда?