ТАЪЛИМ ТИЗИМИ – ЎЙНАШ ФАБРИКАСИ
«Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади». Элтузар Зарбдордаги воқеалардан аввал ҳам таълим тизимида хизмат ваколати билан шахсий муносабатлар аралашиб кетиши ҳақида ёзган эди. Таҳририятга келаётган кўплаб мурожаатларда эса бир савол такрорланади: таълимда раҳбарлик лавозимига ким ва қандай мезонлар асосида тайинланади?
Элтузар Зарбдордаги воқеалардан аввалроқ таълим тизимидаги ахлоқсизлик ҳақида тўхталиб ўтган эди. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Мана, Элтузарга ҳам таълимдаги раҳбар аёлларнинг катта лавозимдаги шахслар билан яқин алоқалари ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Элтузар ахлоқ полицияси эмас. Лекин таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимлари, мансаб пиллапояларидан кўтарилиш, имтиёзлар ва мукофотлар шахсий муносабатлар эвазига тақсимланаётгани ҳақидаги мурожаатлар жамоатчилик эътиборидан четда қолмаслиги керак.
Бундай муҳитда ҳалол меҳнат қилаётган педагоглар қадрсизланади, муносиб кадрларнинг ўсиш имкониятлари чекланади. Айрим мурожаатларда юқори лавозимли амалдорлар билан шахсий яқинлик мансабга эришиш, текширувлардан қутулиш ёки раҳбарлик курсисини сақлаб қолиш воситасига айлангани иддао қилишяпти.
Албатта, вояга етган инсонларнинг ўзаро розиликка асосланган муносабатлари уларнин шахсий ҳаётига тааллуқли. Аммо хизмат ваколатлари, давлат ресурслари, лавозимлар ва кадрлар тақдири бундай муносабатлар таъсирида ҳал қилинаётганда масала жамоатчилик манфаатига дахлдор тус олади.
Таълим тизими жамиятнинг маънавий ва интеллектуал пойдеворидир. Бу соҳадаги ҳар қандай мансаб суиистеъмоли минглаб ўқитувчилар ва талабалар тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин. Аёллар ҳокимлигу, суд, прокуратуралар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмасин.
Таълимни ислоҳ қилиш ҳақида қанча гапирмайлик, раҳбарлик лавозимларига тайинлашда шаффофлик ва ҳисобдорлик таъминланмас экан, жамоатчиликнинг тизимга ишончи заифлашаверади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг