МАЖЛИСБОЗ БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИГА ТУПИРДИ
Бош вазир ўринбосари Дилнозахон Каттахонованинг дам олиш куни видеоқабул ўтказгани меҳнат қонунчилиги ва ходимларнинг ҳаққига оид саволларни келтириб чиқарди. Президентнинг мажлислар сонини қисқартириш чақириғи фонида бу қандай баҳоланмоқда?
Президент минбарларда тутруқсиз мажлисларни камайтиринглар дейди. Вазир, ўринбосар ва ҳокимлар дам олиш куни кўз кўрдига мажлисбозлик билан банд.
Дам олиш куни бўлишига қарамай, Бош вазир ўринбосари Дилнозахон Каттахонова видеоконференсалоқа орқали қабул ўтказди. Маълумотларга кўра, қабул давомида анча муаммолар ҳал қилинган.
Буларку яхши, албатта. Лекин дам олиш куни деган ҳуқуқ қайга кетди? зарядиз тугаб қолмасин, Якшанба куни дам олишга чиқарилган. Қуйи бўғиндаги ходимлар ҳам дам олсин, Дилнозахон. Ғайратингизни 6 кунга тенг тақсимланг.
Қилаётган ишларингиз чиндан ҳам халқ учун бўлса, 6 кунда ҳам халқнинг ҳурматига сазовор бўласиз. Булар пиар учун бўлса, халқ уни ҳам тезда тушуниб олади.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг