IMAN INVEST МОЖАРОСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
IMAN Invest атрофидаги можаро кучаймоқда: IFCB компания билан ҳамкорликни тўхтатди, инвестиция портфелида йирик тафовутлар даъво қилинмоқда. Мустақил шариат ва молиявий аудит investorлар маблағларининг ҳақиқий аҳволини очиб бериши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги IMAN Invest инвестиция компанияси атрофидаги молиявий можаро давом этмоқда. Ислом молияси бўйича маслаҳат кенгаши (IFCB) компания билан ҳамкорликни тўхтатиб, инвесторлар маблағларидан фойдаланишда жиддий қоидабузарликлар мавжудлигини маълум қилган.
Кенгаш вакили Маҳмуд Усмон тахминан 70 миллион долларлик инвестиция портфелида 20 миллион долларгача молиявий тафовут борлигини даъво қилган.
IMAN Invest эса 20 миллион доллар йўқотилгани ҳақидаги айбловни рад этди. Бироқ компания 2026 йил 31 май ҳолатига бошқарувчи ташкилотнинг инвестиция фонди олдида 2,97 миллион доллар қарзи мавжуд бўлганини тасдиқлади. Ушбу маблағларни ноябрдан бошлаб олти ой ичида қайтариш режалаштирилган.
Шунингдек, компания инвесторлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган икки автомобиль шартномаси бекор қилингани ва пуллар фондга қайтарилганини билдирди.
Можаро ортидан IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов бошқарувни тажрибали мутахассисларга топширишини, ўзи эса кузатув кенгашида қолишини маълум қилди.
Компания халқаро Usmani’s ташкилоти иштирокида мустақил шариат аудитини бошлаган. Янги шариат кенгаши иш бошлагунча янги инвестиция маҳсулотларини жорий этиш тўхтатилди.
7 ноябрда янгиланган маълумотларда ҳам мустақил аудитнинг якуний хулосаси келтирилмаган. Инвесторлар маблағларининг ҳақиқий молиявий ҳолати қандай ва аниқланган қарзлар белгиланган муддатда қайтариладими? Бу саволларга мустақил молиявий аудит натижалари ойдинлик киритиши лозим.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг