2026 йил 1 августдан trade-in дастури доирасида эски автотранспорт воситаларини топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситасини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида мамлакат бўйлаб “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари йўлга қўйилган эди.

Ушбу кунларда давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тақиқланади. Агар акция иш кунига тўғри келса, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Бундан ташқари, 2026 йил якунига қадар Тошкент шаҳри ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” экологик зоналарга ажратилади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 апрелдан Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида “яшил девор” барпо этиш ишлари бошланган бўлиши керак.