ЕВРОИТТИФОҚ WILDBERRIES АСОСЧИСИГА НИСБАТАН САНКЦИЯ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Европа Иттифоқи Wildberries маркетплейси асосчиси Татьяна Кимни Россия билан алоқадор шахслар рўйхатига қўшиб, санкциялар жорий этмоқда. Унинг ЕИдаги активлари музлатилиб, кириш ва молиявий операциялар чекланади.
Европа Иттифоқи Wildberries маркетплейси асосчиси Татьяна Кимни санкциялар рўйхатига киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи вакиллари Россия билан алоқадор 145 нафар жисмоний шахс ва ташкилотга нисбатан чеклов чораларини жорий этиш бўйича келишувга эришган.
Санкциялар рўйхатига Санкт-Петербург нефть терминали ҳам киритилган.
16 ноябрь куни қабул қилинган қарорга кўра, Татьяна Кимнинг Европа Иттифоқи ҳудудидаги активлари музлатилади, унга ЕИ мамлакатларига кириш ва молиявий операциялар бўйича чекловлар қўйилади.
Wildberries матбуот хизмати санкциялар компания фаолиятига таъсир қилмаслигини билдирди. Компаниянинг Европа Иттифоқида активлари ва тижорий фаолияти мавжуд эмаслиги таъкидланди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг