Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси раҳбари Ашур Тўхтаев фаолиятида давлат харидлари, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш, хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдаланиш, кадрлар сиёсати ҳамда қурилиш ишларига оид қонунбузилишлар мавжудлигини иддао қилмоқда.

Бошқарма ходимларининг Элтузарга билдиришича, дезинфекцион воситалар, антирабик вакцина, хлор ва бошқа тиббий маҳсулотларни харид қилишда тендер ғолиблари олдиндан келишилган ҳолда аниқланиб, бу орқали манфаатдорликка йўл қўйилган бўлиши мумкин. Давлат ҳаридлари борасидаги тендерларнинг аксарияти келишилган бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

 бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ходимларга тўланиши лозим бўлган рағбатлантириш пуллари адолатли тақсимланмайди, раҳбарга яқин гуруҳ яхши мукофотланади. Биз эса босим остида қолаверамиз» – дейди ходимлар.

Бошкамадаги капитал таъмирлаш ишлари, янги лаборатория биноси қурилиши, давлат қабул комиссияси хулосаларини бериш жараёнларида ҳам манфаатлар тўқнашиб қолаётгани билдирилмоқда.

«Республика СЭС ва бош прокуратурасидан ушбу ташкилотдаги иш фаолиятини тафтиш қилишларини сўраймиз.      Раҳбар биз билан мажлис қилиб ўзимизга босим ўтказишига йўл қўйилмасин» – дейди жамоа вакиллари.