Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги “Бонд омборлари фаолиятини тшкил этиш ва улар орқали товарларни сотиш тартиби тўғрисида”ги 388-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Бонд омбори фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом” ва “Махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга товарларни чакана сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик Низом”лар тасдиқланган.

Қарорга мувофиқ товарлар истеъмолчига етказиб берилгунга қадар уларни жисмоний шахсларга сотиш жараёни тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ишлари ваколатли давлат органлари томонидан олиб борилади.

“Махсус электрон савдо платформалари орқали жисмоний шахсларга товарларни чакана сотиш тартиби тўғрисидаги  вақтинчалик Низом”га мувофиқ махсус электрон савдо платформаси оператори сотилган товарлар учун жисмоний шахслар билан шартнома асосида (шу жумладан, офертага қўшилиш орқали) ҳисоб-китобларни амалга оашириши белгиланган.

Низомда буюртмаларни топшириш пунктига таъриф берилган бўлиб, махсус электрон савдо платформаси орқали сотиб олинган товарларни топшириш, қабул қилиш, етказиб бериш, жўнатиш, сақлаш ва қайтариш учун мўлжалланган логистика инфратузилмаси объекти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган нотурар жой) деб белгиланган.

Қонунчиликда бонд омбори ва буюртмаларни топшириш пункти кабилар янги тушунчалар бўлганлиги сабабли уларнинг мажбуриятлари, уларга бўлган техник талаблар ва жавобгарлиги аниқлаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Қарор ташаббукорлари низомларни вақтинчалик деб номлаганига қараганда, кейинчалик буларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали бўшлиқлар тўлдирилади. Атайин, кимлардир вақтида фойдаланиб қолиши учун бўшлиқларни қолдириб кетмаган деган яхши гумонда бўламиз. Ҳозирча шундай тасаввур уйғотаяпди одамда.

Зеро, бонд омбори ва буюртмаларни топшириш пункти кабилар танланган шахслар учун бож ва солиқлар тўлашдан имтиёз оладиган, қонунларни четлаб ўтадиган, истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаб қўядиган жойга айланиб қолмаслиги лозим.

Ҳуқуқшунос Анвар Бозоров