Янги туғилган чақалоқни бешикка солиш маросими.

Тувакка ширин чой қилиб, фарзандталаб, невараталаб ва дебочага йиғилган хотин-халаж бир-бир симираркан. 😄

«Ирим» деб қилинаётган ҳолат видеога тушиб қолди.

Изоҳларни ўқиб англадимки, бу урф Хоразм томонларда бор экан. Яна бир ирими — янги туққан келинчак, яъни чақалоқнинг онаси шу чойдан биринчи бўлиб ичаркан. Шундай қилса, кўкракда сут қотиб қолмасмиш… 🙄

Авваллари «ҳар хил жинни-кетти урф-одатларни хотинлар ўйлаб топади», дейишса, унчалик ишонмасдим. Шу охирги кунларда кўзларим билан кўриб, бунга иқрор бўлиб боряпман. 😄

Мен билган нарса шуки, янги чақалоқ туғилган хонадонда дастлабки ҳафталарда одам қатновини имкон қадар чеклаш керак. Чунки чақалоқнинг иммун тизими ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади ва турли инфекцияларни осон юқтириб олиши мумкин.

Урф-одат яхши, албатта. Лекин чақалоқнинг саломатлиги ҳар қандай иримдан устун туриши керак.