АҚШДА ДЕМОКРАТЛАР ТРАМПНИНГ РЕСПУБЛИКАЧИЛАР ПАРТИЯСИНИ «ЯКСОН ҚИЛДИ»
АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар Сенат ва Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритиб, Трамп бошчилигидаги республикачиларни Конгрессдаги устунлигидан маҳрум қилди. Бу Трамп маъмурияти учун сиёсий синов ва демократлар учун тарихий ютуқ бўлди.
АҚШда бўлиб ўтган сайловлар Демократик партия ва Республикачилар партияси ўртасидаги сиёсий рақобатни янада кучайтирди. Демократлар эришган натижалар президент Дональд Трамп ва унинг партияси учун жиддий сиёсий синов ва тарихий ғалабадир.
3 ноябрь куни АҚШда ўтказилган Конгрессга оралиқ сайловларда демократлар катта ғалабага эришиб, парламентнинг ҳар икки палатаси — Сенат ва Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритди.
Reuters ва Associated Press маълумотларига кўра, демократлар ҳатто анъанавий равишда республикачиларни қўллаб-қувватлаб келган Техас, Канзас ва Жанубий Каролина каби штатларда ҳам муҳим ғалабаларга эришган. Трампдан ўз партияси ва ўз электорати ҳам безор.
Сайловчиларнинг қарорларига яшаш харажатларининг ошиши, инфляция, Эрон билан уруш ва Трамп маъмурияти сиёсатига нисбатан норозилик таъсир кўрсатди.
Натижада республикачилар Конгрессдаги устунлигидан маҳрум бўлди. Энди демократлар Трамп маъмурияти фаолияти юзасидан парламент текширувларини бошлаш, қонунчилик ташаббусларини назорат қилиш ва президентнинг сиёсий режаларига қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлишди.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам республикачилар мағлубиятининг асосий сабабларидан бири сифатида Эрондаги урушни кўрсатган.
Трамп эса демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, уларнинг айрим қонунчилик ташаббусларига вето қўйиши мумкинлигини ҳам қистириб қўйди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг