ТАИЛАНД ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗАСИЗ ТАРТИБНИ БЕКОР ҚИЛДИ
Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз тартибни бекор қилади. Қарор мамлакатнинг умумий миграция сиёсатини қатъийлаштириш режалари доирасида қабул қилинмоқда.
Таиланд 2026 йил 15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз тартибни бекор қилади.
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш тартиби 2024 йил 15 июлдан жорий қилинган эди. Визасиз режим Таиланд томонидан туризм ва иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида бир томонлама киритилган бўлиб, кейинчалик ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги аввалдан маълум эди.
Янги тартиб Таиланднинг миграция назоратини кучайтириш режаси билан боғлиқ. Хусусан, ҳукумат туристик визадан узоқ муддат мамлакатда қолиш учун фойдаланиш ва «виза-ран» орқали визасиз муддатни қайта-қайта узайтириш ҳолатларига қарши чораларни кучайтира бошлади.
Янги қоидалар 93 та давлат фуқароларига тааллуқли бўлади. Айрим давлатлар учун 60 кунлик визасиз қолиш муддати 30 кунга қисқартирилади.
Бу ўзгариш фақат Ўзбекистонга алоҳида қаратилган чора эмас, Таиланднинг умумий миграция сиёсатидаги ўзгариш эканлигини таъкидлаш шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг