Сўнгги кунларда Россия Федерациясининг айрим ҳудудларида кенг кўламли ёнғинлар кузатилмоқда. Шу муносабат билан Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш ва расмий идоралар кўрсатмаларига риоя этиш тавсия этилди.

Хабарга кўра, ёнғинлар кузатилаётган ёки хавфли деб эълон қилинган ҳудудларда бўлиб турган ватандошлардан имкони борича зудлик билан хавфсиз жойга кўчиш, маҳаллий қутқарув ва фавқулодда вазиятлар хизматлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга амал қилиш сўралмоқда.

Шунингдек, ёнғин оқибатида жабрланган, жароҳат олган ёки бошқа мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилишлари мумкин.

Мутасаддилар Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва вақтинча яшаб турган Ўзбекистон фуқароларини ўз хавфсизлигига бефарқ бўлмасликка, ёнғин хавфи юқори бўлган ҳудудларга бормасликка ҳамда зарур ҳолларда тезкор равишда масъул идораларга мурожаат қилишга чақирди.