Константин Кауфман Туркистон Генерал Губернатори бўлган пайтда шотирлари шляпасини қиличга илиб Тошкент бозорларини айланишган. Маҳаллий аҳоли Губернаторнинг шляпасига астойдил таъзим қилган.

Кауфман 1882 йил ўлди ва энди аҳоли янги губернатор Черняев шапкасига астойдил сиғина бошлашди.

Кейин эса то 1917 йил кўкламига қадар Куропаткин шляпасига сиғинишди.

Чор онтарилиб бола бақраси билан отиб ташланганидан кейин халқ астойдил Сталинга сиғина бошлади.

Гарчи Сталин ўз буйруғи билан минглаб ўзбек ойдинларни отиб ташлаган бўлса ҳам омма ерларга онтарилиб Сталинни севди.

Бу жаллод Сталин ўлгандан кейин ХХ қурултойда мамлакат раҳбари Никита Хрушчев шахсга сиғинишни йўқ қилди. Биринчи рақамли жаллод Берия ишдан олиниб қамалди. Аксар раҳбарлари буни қўллаб-қувватлади.

Аммо ўша пайтда Москвада катта ловозимда ишлайдиган Акрам Нуритдинов бу қарорга қарши чиқиб, “Ўзбек халқи Сталинга сиғиниш қарорини қабул қила олмайди. Улар Сталинни ўз отасидан ҳам кўпроқ севади,”деди.

Хрушчев ва бошқа раҳбарлар бу гапга ҳайрон қолиб, “Сталин ўз буйруғи билан Усмон Юсупов бошлиқ тройка судлари орқали минглаб ўзбек ëзувчи, олим ва давлат одамларини ўлдириб юборган. Ўзбекистонни тузган Файзулла Хўжаев ва етук сиëсат арбоби Давлат Ризаевларни ҳам оттириб ташаган. Наҳотки, ўзбек халқи ўз золимини шундай севади. Бу нотўғри гап,” дея Нуритдинов ва Сталин даврида тройка судида ишлаб ўзбек ойдинларини қирган Усмон Юсуповни ишдан бўшатганди.

Аммо Нуритдинов тўғри гапирганди – “Отангни ўлдирганга онангни бер” деган мақол тўқиган элнинг ўз золимига сиғиниши бор гап.

Дунëда диктатор деб суд қарори билан тамғаланган, Шарқда машъал Ўзбекистонни ëпиқ режим ва қолоқ бир экономикага айлантирган Каримовга сиғинадиган миллионлар бор.

Умуман бу касаллик тагида “раҳбарга сиғиниш ва бошлиқларни сакраллаштириш” симптоми ëтади.  Бу заҳарли симптом сабаб ашинча одам раҳбарга сиғинади.

Шимолий Корея форматидаги бу иллатга қарши юрт ойдинлари, зиëлилар, тарихчи ва журналистлар жиддий курашмоғи лозим.

Шу ўринда журналист ватандошимиз Исмат Хушевнинг Каримов тийнатини фош қилувчи суҳбатлари шоëн таҳсинга лойиқ.

Журналист суҳбатдошлари ëзувчи Нурали Қобил ва Каримов даври ТВсида диктор бўлган Муслимбек Йўлдошевлар каби ўша давр зиллат ва сафолатини ўз кўзи билан кўрган билгичларнинг гапларини эл қулоғига етказилишини олқишлайман.

Токи бу эл бу улус Куропаткин шляпасига сиғиниш касалидан шифо топсин. Бугунгки кун Куропаткинларни ҳам назардан қочирмайлик.

Давлат раҳбари ҳамда вазирлар шу халқнинг сайлаб қўйилган хизматкорлари холос.
Конституцияга кўра, ўзбек халқи давлатнинг асоий манбайи, эгаси ва хўжайинидир.

Хўжайинннинг хизматкорга сиғиниши мантиқ илмига зид. Ҳеч замонда хизматчи ўз хўжайинидан юқори туриши мумкинми?

Хизматкорга ҳаддини билдирмасанг, чориғи билан тўрга чиқади.  Нафақат чориғи балки бола бақраси билан тўрга чиғиб уни боқаëтган халқни унутган хизматчилар ҳаддини билдириш ўзбек зиëлилари зиммасидаги вазифадир.

Мендан ойтш.