НАВОИЙДА ҚИЗИЛ КИТОБДАГИ ЭЧКИЭМАРЛАРНИ ЕБ ЮРГАН ФУҚАРОГА ЧОРА КЎРИЛАДИМИ?
Учқудуқда Қизил китобга киритилган эчкиэмарни овлаб, истеъмол қилаётган фуқаро акс этган суратлар муҳокамада. Муаллиф мутасаддилардан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва табиатни ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилади.
Навоий вилояти Учқудуқ туманининг ижтимоий тармоқларида тарқалган маълумотларга кўра, суратдаги шахс Қизил китобга киритилган эчкемарни овлаб, уни истеъмол қилиш билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
Ит ёки чўчқа еган хорижликлардан ирганади айримлар, ўзимизнинг қоракўзлар эчкиэмарларни ямламай ютяптику? Фуқаро бу қилмишини яшириш ўрнига, аксинча, турли гуруҳларга тарқатиб, гўё мақтанчоқлик қилгандек таассурот уйғотган.
Қизил китобга киритилган жониворлар давлат муҳофазасида бўлади. Ҳарқалай таомили шунақа, уларни овлаш, ўлдириш, сотиш ёки истеъмол қилиш қонунан тақиқланган.
Учқудуқдаги мутасаддилар бу ҳолатдан хабардорми? Экология бошқармаси, ички ишлар ва прокуратура органлари ушбу ҳолатни ўрганадими? Табиат ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Бир одамнинг очофатлиги ёки “эрмак” учун қилган ҳаракати бутун бир турнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Масъул ташкилотлар зудлик билан муносабат билдириши, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериши ва чора кўриши шарт.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг