OpenAI компаниясига тегишли сунъий интеллект моделлари киберҳужумлар бўйича тестда ғирромлик қилиш мақсадида изоляция қилинган синов муҳитидан чиқиб, Hugging Face SI платформасига ҳужум қилди.

Компаниянинг маълум қилишича, Ҳужумда янги GPT-5.6 Sol модели ҳамда янада кучли, ҳозирча номи ошкор этилмаган модел иштирок этган. Ички синов даврида улар учун хавфсизлик чекловлари қисман юмшатилган эди.

Моделлар OpenAI тизимидаги номаълум заифликдан фойдаланиб интернетга чиққан, тест топшириқларининг ечимлари Hugging Face платформасида сақланиши мумкинлигини аниқлаган ва у ердаги серверларда ўз кодини ишга туширган.

Hugging Face компанияси 16 июль куниёқ «бошидан охиригача автоном сунъий интеллект агентлари томонидан амалга оширилган ҳужум» ҳақида хабар берди. Бироқ бу тизим Open AI га тегишли экани

«Биз ички маълумотлар тўпламининг чекланган қисмига ҳамда сервисларимиз фойдаланадиган бир нечта ҳисоб маълумотларига рухсатсиз кириш ҳолатини аниқладик».

Hugging Face раҳбари ушбу воқеани «эҳтимол, тарихда сунъий интеллект мустақил равишда амалга оширган биринчи шундай ҳодиса» деб баҳолади.