Норвегия қироли Ҳаральд V 89 ёшида вафот этди. У 28 август куни Ослодаги университет шифохонасида оламдан ўтди. Бу ҳақда Норвегия Қироллик саройи расман маълум қилди.

Ҳаральд V 1991 йилдан бери Норвегия тахтини эгаллаб келган ва вафотига қадар Европадаги энг кекса ҳукмрон монарх эди.
Унинг ўғли Хокон VIII Норвегиянинг янги қироли бўлди.

Норвегияда марҳум қирол хотирасига мотам тадбирлари ўтказилмоқда. Янги қирол Хокон VIII нинг  турмуш ўртоғи Метте-Марит педофил жиноятчи Жеффри Эпштейннинг яқин дўстларидан бири бўлгани тасдиқланган.

2026 йилда очиқланган ҳужжатларда Норвегиянинг янги қироличаси Метте-Марит ва Эпштейн ўртасида 2011–2014 йилларда давом этган кўплаб электрон ёзишмалар борлиги маълум бўлди. Бу алоқа Эпштейн 2008 йилда вояга етмаган қиз билан боғлиқ жиноятда айбини тан олганидан кейин ҳам давом этган. Шунингдек, янги қиролича Метте-Маритнинг аввалги никоҳидан бўлган ўғли жинсий тажовуз, номусга тегишда айбланиб жазо муддатини ўтаган.

Хуллас, Норвегиянинг янги қирол ва қироличасини мана шу ҳолатлар сабаб халқ хушламаслиги мумкин.