Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 конференциясида Марказий Осиё учун янги иқлим ҳамкорлиги моделини яратиш ташаббусини илгари сурди.

Ташаббус минтақада сув танқислиги, музликларнинг қисқариши, қурғоқчилик ва чўлланишга қарши биргаликда курашишга қаратилган.

Янги модель иқлим маълумотларини алмашиш, табиий офатлар ҳақида эрта огоҳлантириш, яшил технологияларни жорий этиш ва экологик лойиҳаларга халқаро инвестицияларни жалб қилишни назарда тутади.

Президент Ўзбекистон 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари чиқиндиларини 50 фоизга қисқартиришни мақсад қилганини ҳам таъкидлади.

Шунингдек, 2027 йилдан Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилиши маълум қилинди. Ташаббус Марказий Осиёда экологик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.