Биринчи Жаҳон Уруши тугаган. Усмонли империяси сулҳ шартномасини имзолаган. Аммо Мадинадаги бир қўмондон қуролини ташлашга кўнмаган.

Бу – «Мадина ҳимоячиси» ва «Чўл йўлбарси» номлари билан тарихда қолган усмонли саркардаси Умар Фахриддин пошо эди. Унинг ҳаётидаги уч воқеа бу номлар ортида қандай оғир синовлар турганини кўрсатади.

ИККИ ЙИЛУ ЕТТИ ОЙЛИК ҚАРШИЛИК

1916 йилда Ҳижоздаги усмонли қўшинларига қўмондонликни олган Фахриддин пошо Мадинани Британия қўллаб-қувватлаган Шариф Ҳусайн кучларидан ҳимоя қилди. Қаршилик қарийб икки йилу етти ой давом этди.

1918 йил 30 октябрда Усмонли халифалиги Мудрос сулҳини имзолади. Бироқ Фахриддин пошо таслим бўлишдан бош тортди. Мадинадаги қаршилик сулҳдан кейин ҳам яна 72 кун давом этди.

Охир-оқибат, 1919 йил январда уни ўз офицерлари ушлаб, қўмондонликдан четлатди. Мадина мудофааси шу тариқа якун топди.

ОЧЛИКДАГИ АСКАРЛАРГА ҒАЙРИОДДИЙ БУЙРУҚ

Қамалдаги шаҳарнинг энг катта душманларидан бири очлик эди. Ҳижоз темирйўли қатнови издан чиқиб, озиқ-овқат ва ёрдам етказиш тобора қийинлашди.

Шундай шароитда Фахриддин пошо 1918 йил 7 июнда ғайриоддий буйруқ чиқарди: аскарларни чигиртка ейишга ундади.

Фахриддин пошо буйруғида чигирткани истеъмол қилиш жоизлигини таъкидлаб, уни қандай тайёрлашни ҳам тушунтирди. Бугун бу воқиа тафсилоти ғалати туюлиши мумкин. Аммо ўшанда гап оч қолган аскарларнинг тирик қолиши ҳақида кетаётган эди.

МАДИНАДАН ИСТАНБУЛГА ЖЎНАТИЛГАН МУҚАДДАС ОМОНАТЛАР

Фахриддин пошони Мадинадаги муқаддас буюмларнинг тақдири ҳам ташвишга соларди. У муқаддас ашёларнинг талон-торож қилиниши ёки душман қўлига тушишидан хавотирланиб, Истанбулга юборилишини ташкил этди.

Мадинадан олиб келинган бу омонатларнинг бир қисми бугун ҳам Истанбулдаги Тўпқопи саройида сақланади. Уларнинг тарихи Биринчи Жаҳон Уруши пайтидаги Мадина қамали билан бевосита боғлиқ.

Фахриддин пошо ҳақидаги ҳикояда қатъият ҳам, очлик ҳам, оғир танлов ҳам бор. Империя урушни тугатган бир пайтда, унинг Мадинадаги қўмондони ҳали