ФРАНЦИЯ УКРАИНА БЎЙИЧА АБУ-ДАБИДАГИ МУЗОКАРАЛАРДА ИШТИРОК ЭТАДИ
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Европа давлатлари Украинадаги урушни тугатиш бўйича Абу-Дабида ўтадиган музокараларда албатта иштирок этишини билдирди. Мулоқотда оташкесим, хавфсизлик кафолатлари ва кескинликни камайтириш муҳокама қилинади.
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро 8 ноябрь, якшанба куни Европа давлатлари Украинадаги урушни тугатиш бўйича Абу-Дабида ўтказиладиган музокараларда иштирок этишини маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, Франция музокараларда албатта қатнашади, бироқ мамлакат номидан ким иштирок этиши ҳозирча аниқлаштирилмаган.
«Европа қитъасининг келажагига дахлдор ҳеч бир масала бизнинг талаб ва манфаатларимизни ҳисобга олмасдан муҳокама қилиниши мумкин эмас», — деди Барро.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Россия ва Украина делегациялари 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида учрашишини маълум қилган.
Музокараларда урушни тўхтатиш, хавфсизлик кафолатлари ва ҳарбий кескинликни камайтириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ Женевада ўтказилган уч томонлама музокаралар сезиларли натижа бермаган эди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг