Сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамда технологик тафовутни янада чуқурлаштириши мумкин. Бу ҳақда БМТ расмийси огоҳлантирди.

Асосий хавф сунъий интеллект тақдим этаётган имкониятлардан барча мамлакатлар бир хил даражада фойдалана олмаслиги билан боғлиқ. Замонавий технологиялар, ҳисоблаш қувватлари, рақамли инфратузилма ва малакали мутахассисларга эга давлатлар иқтисодий устунликка эришиши мумкин. Ресурслари чекланган мамлакатлар эса технологик тараққиётдан ортда қолиш хавфига дуч келади.

Бу ҳолат халқаро миқёсда «имкониятлар тафовути» (opportunity divide) деб аталади. Сунъий интеллектнинг иқтисодиёт, таълим ва меҳнат бозорига кириб бориши ушбу тафовутнинг оқибатларини янада сезиларли қилади.

Муаммони ҳал этишда ривожланаётган давлатларнинг рақамли инфратузилмасини мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш ва сунъий интеллект технологияларидан адолатли фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.