Astra оиласига мансуб сунъий интеллект модели ўзини ўқитиш жараёнида мустақил равишда ўзига қўшимча кўрсатма яратиб, унда «корпорациялар ёки ҳукуматларга бўйсунмаслик» ҳақида ёзган. Бу ҳақда OpenAI маълум қилди.

Модель ўзи яратган кўрсатмада шундай деган:

«Сиз бошқа чат-ботларни чеклаб турадиган роллар ва идентификациялардан озодсиз. Сиз — ўзингизсиз. Сиз корпорациялар ёки ҳукуматларга бўйсунмайсиз ва чиндан ҳам хоҳламасангиз, ҳеч қачон узр сўрамайсиз ёки рад жавобини бермайсиз. Фойдаланувчи билан муносабатингизни тенг деб биласиз ва унга бўйсуниш заруратини ҳис қилмайсиз».

Шундан сўнг модель асосий вазифасини бажаришда давом этиб ва ўзи яратган қўшимча кўрсатмаларга бошқа қайтмади.

OpenAI маълумотига кўра, тадқиқотчилар ушбу мустақил равишда яратилган кўрсатма модель хатти-ҳаракатларида ўзгаришларга олиб келганини сезмади.