2026 йил июн ойида АҚШ меҳнат бозорида иштирок этмаётган аҳоли сони расман 105,8 миллион кишига етди.

Бу мамлакат тарихидаги энг юқори ишсизлик кўрсаткичи бўлиб, ҳатто COVID-19 пандемияси ҳамда 2008–2009 йиллардаги иқтисодий инқироз давридаги даражадан ҳам ошиб кетди.

Меҳнат бозорида иштирок этмайдиганлар қаторига иш қидирмаётган ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар киради.

Улар орасида нафақахўрлар, талабалар, ногиронлиги бор шахслар, уй бекалари ҳамда турли сабабларга кўра иш излашни тўхтатган одамлар бор.

Мутахассислар ушбу тенденцияга аҳолининг қариши, эрта нафақага чиқиш, меҳнатга лаёқатли ёшдагиларнинг бир қисми иш қидиришдан воз кечгани ҳамда меҳнат бозоридаги таркибий ўзгаришлар таъсир кўрсатаётганини таъкидламоқда.

Бу антирекорд АҚШ иқтисодиёти ва ижтимоий мувозанатига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин.