Apple 110 мамлакатдаги айрим iPhone фойдаланувчиларига муҳим огоҳлантириш юборди. Компания уларнинг телефонига жосуслик дастури орқали ҳужум қилинган бўлиши мумкинлигини маълум қиляпти.

Огоҳлантириш телефоннинг қулфланган экранида ҳам чиқиши мумкин. Apple бундай хабарни олганларга Lockdown Mode — кучайтирилган ҳимоя режимини ёқишни тавсия қилди.

Бу режим телефонни эҳтимолий ҳужумлардан яхшироқ ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Компаниянинг таъкидлашича, бундай ҳужумлар кам учрайди ва одатда аниқ бир одамни нишонга олади. Apple ҳужум ортида ким турганини маълум қилмади.