ЎЗБЕКИСТОН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИ МАҒЛУБИЯТ БИЛАН БОШЛАДИ

Жаҳон Чемпионати илк турида Мексиканинг Азтека стадионида бўлиб ўтган илк учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбиядан 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўзбекистоннинг илк беллашуви биринчи тайми Колумбия жамоасининг босимлари остида бошланди.

Ўйиннинг аксар ҳолатларида Элдор Шомуродов тўп унга келган пайтда яккаланиб қолди. Ҳимояда туриб ўйнаётганларда унга ёрдамга чиқиш қийин бўлди.

Биринчи яримнинг иккинчи қисмида Колумбия ўйин суръатини оширди: Луис Диас жарима майдони ичида Луис Суаресни топишга ҳаракат қилди. Тўп яна Диасга қайтди ва у ажойиб пас билан Даниэл Муньоснинг очилишини кўрди.

Муньосга фақат тўпга тегиш кифоя эди ва у айнан шундай қилди.
Гол яқинлашаётгандек туюлаётганди.

40 дақиқада Даниэл Муньоснинг ҳаводан берган зарбаси мутлақо нафис чиқди.
Ана оширмаю мана гол.

Жуда ажойиб гол эди. Муньоснинг бу голидаги ҳамма жиҳат худди у топ-ҳужумчидек ҳаракат қилганини кўрсатади — ҳақиқатан ҳам энг юқори даражадаги гол.

Бу гол Колумбияни жонлантириб юборди. Улар энди ўзларига ишонч билан, шиддатли ўйнай бошлашди. Кўп ўтмай Жеймс Родригес Ўткир Юсуповни сейв қилишга мажбур қилди.

Иккинчи таймда Ўзбекистон анча ишонч билан, очилиб ўйнай бошлади. Колумбия эса ўзини аллақачон ғолибдек ҳис қилдими, босимни озайтирди. Ўзбекистоннинг кам сонли ҳужумларидан бирида Аббос Файзуллаев тарих зарварақларига ўз исмини ёзиб қўйди – у Мундиалда гол урган илк ўзбек футболчисига айланди.

60 дақиқада Аббос урган гол узоққа чўзилмади. Орадан беш дақиқа ўтиб ўйиннинг энг яхшиси – Луиз Диас берган зарба Колумбия жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Охирги сонияларда Колумбия учинчи голни урди. 3:1 Колумбия фойдасига. Бу учрашувнинг охирги голи эди.

Ўзбекистон футболчилари Колумбияга қарши муносиб қаршилик кўрсата олди деб айта оламиз. Айниқса охирги дақиқаларда ўзбек футболчилари анча очилиб ўйин кўрсатишди.

Ўзбекистон илк ўйинда мағлубиятга учради, аммо кўпчиликни умидлантирувчи ўйин кўрсатди. Гуруҳ босқичидан чиқиш қийин, аммо имконсиз эмас. Кейинги беллашув янада оғирроқ бўлади. Ўзбек бўрилари Европа чемпиони – Португалия жамоасига қарши майдонга чиқишади. Йигитларга омад тилаб қоламиз.