Аргентинага мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати–2026ни тарк этган Кабо-Верде терма жамоаси мусобақадаги тўрт учрашувнинг бирортасида ҳам асосий вақтда ютқазмади.

Аргентинага қарши плей-офф баҳсида асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча вақтда эса амалдаги жаҳон чемпионлари устун келиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кабо-Верде ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан Жаҳон чемпионати плей-оффига чиққан энг кичик давлат ҳисобланади. Архипелагнинг майдони тахминан 4 минг квадрат километр, аҳолиси эса 525 минг нафар атрофида. Чемпионатга мамоакатдан от минган йирик фан клуб келмади. Шундай бўлса-да, жамоани ваҳима босмади, йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди.

Терма жамоанинг энг ёрқин қаҳрамони дарвозабон Возинья бўлди. У тўрт ўйин давомида жами 18 та сейв амалга оширди. Чемпионат бошланишидан олдин унинг Instagram саҳифасида тахминан 50 минг обуначи бор эди. Ҳозир эса уларнинг сони 20 миллиондан ошди.