Корея оммавий ахборот воситалари “Манчестер Сити”нинг Англия Кубогидаги ғалабасидан кейин ўтказилган тақдирлаш маросимида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг кадрдан четда қолганини муҳокама қилмоқда.

SPOTV News хабарида айтилишича, жамоа футболчилари медалларни қабул қилаётган ва совринни кўтараётган пайтда Ҳусановга етарлича эътибор берилмаган.

Бу ҳолат мухлислар орасида “Осиёлик футболчиларни четлаб ўтиш” деган баҳсларни яна кучайтирди.

Айрим корейс нашрлари бундай ҳолатлар илгари Пак Жи Сун, Ки Сон Ён ва бошқа осиёлик футболчилар иштирокидаги маросимларда ҳам кузатилганини эслатмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирча бу ҳолат атайлаб қилингани ҳақида расмий тасдиқ ёки далил йўқ. Масала асосан ОАВ ва мухлислар талқини сифатида муҳокама қилинмоқда.