Суймаганга суйкалма. Лекин бу жамият маданият билан ажрашишни, ажримдан кейин болалар билан алоқани сақлаб қолишни ўрганмас экан, давлат шахсий ҳаётга аралашаверади. «Ажрашмай, чидаб яша!» дея уқтираверади. Ҳа, бу ҳолат диктатуранинг жуда ёқимсиз кўриниши. Лекин алиментдан қочиб шкоп ичига яширинадиган сўтақўзи «ота»ларнинг масъулиятсизлиги бунданда жирканч.

“Ажрашма!” — ҳокимнинг фуқарога айтган гаплари видеога тушиб қолди. Лавҳа бутун бир муаммони очиб беради: оила, алимент, болалар ва давлат босими.

Андижон вилояти Қўрғонтепа ҳокими фуқарога ажрашма деб зўр беряпти. Чунки ажримдан сўнг катта эҳтимол билан болалар ҳокимликнинг эҳсонига мухтож қолади ёки она бирор ўзига тўқ ҳожаканинг иккинчи никоҳига киради. Ҳокимни ҳам тушунса бўлади.

Молиявий саводхонлик, оила масъулияти, фарзандларни режалаштириш ҳақида гапиргандан фойда йўқ. Тилингиз қаваргани қолади.