Афғонистон манбаларига таяниб, ҳозирда Америка ҳарбий хизматчилари Туркманистон ҳудудида эканлиги хабар берилмоқда.
Манбалар таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар Ашхобот бўйлаб фуқаролик кийимида, оддий автомобилларда ҳаракатланишмоқда.

Шу онда Туркманистон пойтахти кўчаларида европалик кўринишдаги эркаклар сони кўпайган. Ушбу шахслар АҚШ ҳарбийлари ёки Америка хусусий ҳарбий компанияси жангчилари бўлиши мумкинлигини тахмин қилинмоқда.

Элтузар бу маълумотнинг тасдиқланиши ёки рад этилишини кутяпти.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Афғонистон ва Эрон билан чегарадош бўлиб, ҳозирда Эрон ҳудудида жанг ҳаракатлари олиб борилаётгани ортидан Туркманистонда нотаниш эҳтимолмй ҳарбийлар пайдо бўлгани эскалация кучайишига ишора қилиши мумкин.