ТОЖИКИСТОН ВА ЭРОН ЎРТАСИДА ВИЗАСИЗ РЕЖИМ ТЎЛИҚ КУЧГА КИРДИ
2026 йил 5 октябрдан Тожикистон ва Эрон ўртасида оддий хорижий паспорт эгалари учун визасиз режим тўлиқ кучга кирди. Энди фуқаролар 90 кунлик давр ичида 30 кунгача визасиз саёҳат қилиши ва турли чекловларсиз кириб-чиқиши мумкин.
2026 йил 5 октябрдан Тожикистон ва Эрон ўртасида оддий хорижий паспорт эгалари учун визасиз режим тўлиқ амал қила бошлади.
Янги тартибга кўра, икки давлат фуқаролари 90 кунлик давр ичида 30 кунгача визасиз иккинчи мамлакат ҳудудига кириши, транзит ўтиши ва вақтинча бўлиб туриши мумкин.
Энг муҳим ўзгариш — энди визасиз режим фақат тўғридан-тўғри авиақатновлар билан чекланмайди. Визасизлик халқаро аэропортлар, қуруқликдаги халқаро чегара пунктлари ва учинчи давлатлар орқали амалга ошириладиган авиақатновларга ҳам татбиқ этилади.
Тожикистон ва Эрон визаларни бекор қилиш тўғрисидаги меморандумни 2023 йил ноябрда имзолаган. Дастлаб визасиз тартиб босқичма-босқич жорий қилиниб, Душанбе–Теҳрон йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатновларга татбиқ этилган эди.
Энди бу чекловлар олиб ташланди. Шу билан икки мамлакат фуқаролари учун сайёҳлик, қариндошларни зиёрат қилиш ва қисқа муддатли хизмат сафарлари анча енгиллашди.
Фикр билдириш учун Telegram каналимизга қўшилинг